Линклар

Украина парламентига ўтказилган сайлов натижаларини ҳисоблаш давом этмоқда.


Хабарларга кўра, мамлакат жанубий ва шарқий минтақаларининг сайловга оид маълумотлари эълон қилиниши кечиктирилмоқда. Мамлакат президенти Виктор Юшченко юзага келган вазият юзасидан текширув ўтказишга буйруқ берди.

Ҳозирча бюллетенларнинг 94 фоизи санаб бўлингандан кейин москвапараст бош вазир Виктор Януковичнинг Минтақалар партияси 34 фоиз овоз билан етакчилик қилмоқда. Юлия Тимошенко блоки деярли 32 фоиз билан иккинчи ўринда турибди. В.Юшченко етакчилигидаги “Бизнинг Украина” партияси 15 фоиз овоз олишга муваффақ бўлди. Украина парламентига, шунингдек, Коммунистлар партияси ва Владимир Литвин блоки ҳам ўтди.
XS
SM
MD
LG