Линклар

Шимолий Корея ҳукумати АҚШ назорати остида 31 декабргача мамлакатдаги асосий ядровий реакторни ёпишини маълум қилди.


Расмий Пхеньяннинг мазкур баёноти АҚШ, Россия, Япония, Хитой ва икки Корея вакилларининг Пекинда ўтказган олти томонлама музокараларидан сўнг эълон қилинди. Шунингдек, Шимолий Корея ҳукумати баёнотда ядровий дастурга оид маълумотлар ва маҳсулотларни тарқатмаслик мажбуриятларига содиқ қолишини билдирган.

Бунинг эвазига АҚШ ҳукумати Шимолий Кореяни терроризмни қўллаб-қувватловчи давлатлар рўйхатидан чиқаради ҳамда расмий Пхеньянга қўшимча иқтисодий ёрдам кўрсатилади.
XS
SM
MD
LG