Линклар

Эрон уранни бойитиш дастури борасида халқаро ҳамжамият саволларига жавоб қайтармаса, БМТнинг янги санкцияларига юзланиши мумкин.


“Файненшл таймс” нашрига берган интервьюсида шундай баёнот берган Атом энергияси халқаро агентлиги раҳбари Муҳаммад ал-Барадей Эрон ҳукумати 22 ноябргача ўз ядровий дастури атрофидаги вазиятни ошкор этиши зарурлигини таъкидлади.

Айнан шу куни Атом энергияси халқаро агентлигида Эрон ядровий дастури бўйича ҳисобот эълон қилинади. Ал-Барадей Эрон ўз мажбуриятларини бажармаса, халқаро ҳамжамият кўмагидан бебаҳра қолиши тўғрисида огоҳлантирди.
XS
SM
MD
LG