Линклар

logo-print

Хўжанд шаҳрида Ўзбекистонга ўтказилиши мўлжалланган 26 килограмм наркотик модда ушлаб қолинди.


Тожикистон президенти ҳузуридаги Наркотик моддаларнинг ноқонуний айланишига қарши кураш агентлиги Сўғд вилояти бўлимининг билдиришича, Хўжанд шаҳрида йўл ҳаракати хавфсизлиги ходимлари “Мерседес” русумли енгил машинани тўхтатиб текширганда унда 20 килограмм қорадори, 6 килограмм героин борлигини аниқланган. Дастлабки тергов давомида бу наркотик модда Афғонистондан Тожикистонга олиб ўтилгани, кейин эса Ўзбекистон ва ундан Россияга ўтказилиши мўлжаллангани маълум бўлган.
XS
SM
MD
LG