Линклар

logo-print

АҚШнинг КХДР ядровий дастури бўйича махсус вакили Кристофер Ҳилл АҚШ Шимолий Кореяга бир гуруҳ экспертларни юбораётганини билдирди.


Унинг айтишича, экспертлар Пхеньянда Шимолий Корея ядровий дастури борасида ўтказилган олти томонлама музокаралардан сўнг имзоланган келишув шартлари бажарилишини назорат қилади.

Куни-кеча КХДР ҳукумати АҚШ назорати остида 31 декабргача мамлакатдаги асосий ядровий реакторни ёпишини маълум қилган эди.

Расмий Пхеньян ҳаракатини олқишлаган АҚШ президенти Жорж Буш бу қарор Корея ярим оролини ядровий қуролдан холи ҳудудга айлантиришга ҳисса қўшишини таъкидлади.
XS
SM
MD
LG