Линклар

Пхеньянда Шимолий ва Жанубий Корея раҳбарларининг уч кунлик саммити ниҳоясига етди.


Саммит якунида Шимолий ва Жанубий Корея президентлари Ким Чен Ир ва Но Му Хён икки давлат ўртасида тинчлик ўрнатиш ва иқтисодий алоқаларни қайта тиклашга қаратилган қўшма декларацияни имзолади.

Икки давлат 1950-1953 йиллардаги урушдан сўнг вақтинчалик тинчлик сулҳини тузган эди. Имзоланган декларацияда эса вақтинчалик сулҳ ўрнига якуний тинчлик шартномаси имзолаш борасида музокаралар ўтказишга келишилган.
XS
SM
MD
LG