Линклар

Ироқ президенти Жалол Талабоний мамлакат Хитойдан 100 миллион долларлик қурол-аслаҳа сотиб олишини маълум қилди.


Унинг билдиришича, АҚШ ҳукуматининг Ироқ хавфсизлик кучларига тез фурсатда қурол етказиб бера олмаслиги боис, расмий Бағдод Хитой билан шартнома тузган. Ҳозир Ироқ полицияси ходимларидан бешдан бири қуролланган, холос.

Мазкур шартнома расмий Вашингтонда кўплаб саволларга сабаб бўлмоқда, Чунки яқинда Ироқ хавфсизлик кучлари АҚШ томонидан берилган 190 минг қурол Бағдодда йўқолганини билдирган эди. АҚШ расмийлари бу қуроллар жангарилар қўлига тушган бўлиши мумкинлигини тахмин қилмоқда.
XS
SM
MD
LG