Линклар

logo-print

БМТ бош котиби Пан Ги Мун Мьянмадаги намойишларнинг ҳукумат кучлари томонидан бостирилишини кескин қоралади.


БМТ Хавфсизлик кенгашида маъруза қилган бош котиб Мьянмадаги воқеаларни қабул қилиб бўлмас, дея баҳолади ва ҳарбий хунта раҳбариятини мамлакатда инсон ҳуқуқларини ҳурмат қилишга чақирди.

Шунингдек, Хавфсизлик кенгашида яқинда Мьянмада бўлиб қайтган БМТ махсус вакили Иброҳим Қамбарий ҳам чиқиш қилди.

Мьянмада намойишларнинг ҳукумат кучлари томонидан бостирилиши оқибатида 200га яқин фуқаро ҳалок бўлган эди.
XS
SM
MD
LG