Линклар

Россиянинг “Газпром” ширкати Киевнинг газдан қарзини тўлашга қаратилган музокаралар душанба куни давом эттирилишини маълум қилди.


“Газпром” баёнотига кўра, Москвада ўтказилиши кутилаётган музокараларда Украина энергетика вазири Юрий Бойко ва ширкат раҳбари Алексей Миллер иштирок этади.

Айни пайтда ЕИ Россия ва Украинанинг газ қарзи борасидаги навбатдаги тортишуви иттифоққа етказиб берилаётган газ кўламига таъсир этишидан хавотир билдирмоқда. Бироқ, хабарларга кўра, Украина энергетика вазири Юрий Бойко ЕИни мазкур масала 1 ноябргача ҳал этилишига ишонтирган.
XS
SM
MD
LG