Линклар

Тожикистон пойтахти Душанбеда МДҲга аъзо мамлакатлар раҳбарлари учрашуви иш бошлади.


Расмий маълумотларга кўра, жума куни президентлар МДҲни ривожлантириш концепцияси ҳамда миграция сиёсатини мувофиқлаштириш каби масалаларни муҳокама этган. МДҲни ривожлантириш концепцияси лойиҳаси Ҳамдўстликка аъзо давлатларнинг келажакда иқтисодий ва сиёсий алоқаларини янада ривожлантириш режаларини ўз ичига олган.

Шунингдек, Душанбеда Шанхай ҳамкорлик ташкилоти ва Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти ўртасида ўзаро англашув меморандуми имзоланди.

КХШТ раҳбари Николай Бордюжа имзоланган ҳужжат НАТОга қарши қаратилмаганини билдирди.

“НАТО биз учун ҳариф ҳам, душман ҳам эмас. Хабарингиз бўлса, биз НАТОга кўп жабҳаларда, жумладан, наркотикларга қарши курашда ҳамкорликни таклиф қилганмиз. Бугун имзоланган ҳужжатни НАТОга қарши қаратилган, деб хулоса чиқариш хатодир”, - деди Николай Бордюжа.
XS
SM
MD
LG