Линклар

Афғонистонлик наркобарон Баз Муҳаммад 16 йилга озодликдан маҳрум этилди.


У АҚШга миллионлаб долларлик гиёҳвандлик моддалари импорт қилганлик ва наркотиклар контрабандаси билан шуғулланган халқаро гуруҳга раҳбарликда айбланди.

АҚШ президенти Жорж Буш 51 ёшли Баз Муҳаммадни наркотиклар контрабандасига алоқадор муҳим шахс, деб атаган эди.

Афғонистон президенти Ҳомид Карзай 2005 йил октябрида Баз Муҳаммаднинг АҚШга экстрадиция қилинишига рухсат берган эди. У Афғонистондан АҚШга экстрадиция қилинган биринчи жиноятчидир.
XS
SM
MD
LG