Линклар

logo-print

Россиялик таниқли журналист Анна Политковская ўлдириб кетилганига 7 октябрь куни бир йил тўлади.


Жасур журналистнинг хотирасини ёд этиш учун дунё мамлакатларида олтмишдан ортиқ тадбир ўтказилди. Буюк Британиянинг “Times” газетасида чоп этилган мактубда дунёнинг таниқли сиёсатчилари, олимлари, санъаткорлари ва бошқа фаоллар Россия ҳукуматини А.Политковскаянинг қотилларини топиб адолатли судга тортишга чақирган. Мактубга имзо чекканлар орасида Нобел тинчлик мукофоти лауреати жанубий африкалик Десмонд Туту, америкалик актёр Сюзан Сарандон, француз олими Бернард-Генри Леви ва бошқалар бор.

Чеченистон уруши борасида Кремлнинг ашаддий танқидчиси бўлган Анна Политковская Москвадаги ўзи яшайдиган бино йўлагида отиб ўлдирилганди.
XS
SM
MD
LG