Линклар

Кобулда уюштирилган худкуш ҳужуми оқибатида афғонистонлик тўрт фуқаро ва америкалик бир аскар ҳалок бўлди.


Худкуш портловчи моддалар ортилган автомобилни АҚШ ҳарбий карвони яқинида портлатгани натижасида яна бир неча афғонистонлик, шунингдек, америкалик бир ҳарбий яраланган. Ҳужум учун масъулиятни толиблар ўз зиммасига олди.

Бу охирги саккиз кун ичида Кобулда уюштирилган учинчи худкуш ҳужумидир. Афғонистон армияси ва полиция ходимларига қарши амалга оширилган аввалги икки ҳужумда қирқдан ортиқ одам нобуд бўлган эди.
XS
SM
MD
LG