Линклар

Ироқдаги энг нуфузли икки шиа раҳбари мамлакатда қон тўкилиши олдини олиш йўлида бирга ишлаш борасида келишувга эришди.


Бош вазир Нурий ал-Маликий етакчилигидаги ҳокимиятдаги “Бирлашган шиалар иттифоқи” Муқтадо ас-Садр ва Абдул Азиз ал-Ҳаким ўртасидаги бу келишувни олқишлади.

Мазкур икки диний раҳбар тарафдорлари Ироқ жанубидаги шаҳарлар устидан назоратни эгаллаш учун бир-бири билан курашиб келади.

Расмийларнинг маълум қилишича, эришилган келишув август ойида Карбалода рўй берган қонли тўқнашувларга ўхшаш зўравонликларнинг олдини олишга қаратилган.

Шунингдек, Бағдодда минглаб намойишчи АҚШнинг шаҳарнинг айрим ҳудудларини бетон деворлар билан ўраш режасига қарши норозилик билдирди.

АҚШ армияси ўз ҳарбийларини ҳимоя қилиш мақсадида Бағдоднинг камида беш ҳудудида девор қуришни режалаштирмоқда.
XS
SM
MD
LG