Линклар

Москвада таниқли журналист Анна Политковская хотирасига бағишланган намойиш бўлиб ўтди.


Кремлнинг бир йил аввал ўлдирилган ашаддий танқидчисини хотирлаб мухолифатнинг юзлаб вакиллари, инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари, журналистлар йиғилди.

Тадбирда Россиянинг собиқ бош вазири Михаил Касьянов нутқ сўзлаб, “сиёсий қотиллик қурбони бўлган” Анна Политковскаяни хотирлаётган барчага миннатдорлик билдирди. Унинг нутқидан сўнг “Яшасин Путинсиз Россия” каби шиорлар янгради.

Шахмат бўйича собиқ жаҳон чемпиони Гарри Каспаров эса Анна Политковская яшаган уй деворига ёдгорлик тахтачасини ўрнатди.
XS
SM
MD
LG