Линклар

Покистоннинг Кашмир ҳудудида ҳарбий вертолётнинг ҳалокатга учраши оқибатида тўрт аскар ҳалок бўлди.


Хабарларга кўра, ҳарбий вертолёт Кашмирга сафар қилаётган мамлакат президенти Парвез Мушаррафни қўриқлаб бораётган бўлган. Бироқ техник носозлик туфайли ҳалокатга учраган.

Покистон армияси матбуот котиби генерал Воҳид Аршоднинг айтишича, ҳалокатда Парвез Мушаррафнинг матбуот котиби тан жароҳати олган.

Кашмирда Покистон президентининг 2005 йилда рўй берган кучли зилзила қурбонларини хотирлаш маросимида иштирок этиши кутилмоқда.
XS
SM
MD
LG