Линклар

logo-print

Буюк Британия бош вазири Гордон Браун 2008 йил баҳорга қадар Ироқдаги инглиз ҳарбийлари сони 2500 аскарга қисқаришини маълум қилди.


“Ҳарбий қўмондонларимиз, Миллий хавфсизлик қўмитаси, Ироқ ҳукумати ҳамда иттифоқчиларимиз билан обдон муҳокама ўтказганимиз ва у ердаги вазиятни ўрганиб чиққанимиздан сўнг Ироқдаги ҳарбийларимиз сонини кейинги баҳоргача 2500 кишига қисқартиришни режалаштирмоқдамиз”, - деди Гордон Браун.

Буюк Британия парламентида чиқиш қилган бош вазир Ироқда инглиз ҳарбийлари билан бир йилдан кўп ишлаган ироқликларга ҳам Буюк Британияга кўчиб келиш имкони берилишини маълум қилди.

Ўтган ҳафтада Г.Браун Ироққа сафари чоғида 2007 йил охиригача Ироқдаги британиялик ҳарбийлар сони 1000 кишига қисқаришини билдирган эди.
XS
SM
MD
LG