Линклар

logo-print

Россиянинг “Газпром” ширкати ва Украина ҳукумати Киевнинг газдан қарзи борасида келишувга эришди.


“Газпром” тарқатган баёнотга кўра, ширкат раҳбари Алексей Миллер ва Украина энергетика вазири Юрий Бойко Москвада ўтказган музокаралар чоғида қарзни тўлаш тартиби тўғрисида келишиб олган.

Шунингдек, Украина бош вазири Виктор Янукович айнан газ масаласини муҳокама этиш учун Москвага сафар қилди ва россиялик ҳамкасби Виктор Зубков билан музокара ўтказди.

Ўтган ҳафтада “Газпром” агар расмий Киев ўтган ой учун газ қарзини тўламаса, газ етказиб беришни тўхтатиши тўғрисида огоҳлантирган эди.
XS
SM
MD
LG