Линклар

logo-print

Покистоннинг Шимолий Вазиристон ҳудудида ҳукумат кучлари ва жангарилар ўртасида тўқнашувлар рўй берди.


Покистон армияси тарқатган маълумотга кўра, бир неча кун давом этган тўқнашувларда 150га яқин жангари ва 45 ҳарбий ҳалок бўлган. Тўқнашувлар жангарилар шанба куни полиция назорат пунктига ҳужум қилгандан сўнг бошланиб кетган. Ҳукумат кучлари уларга қарши ҳаводан ҳам зарба берган.

Айрим ахборот агентликлари маҳаллий аҳолига таянган ҳолда рўй берган тўқнашувларда тинч аҳоли вакиллари ҳам ҳалок бўлганини маълум қилди. Покистон ҳарбийлари ҳозирча бу хабарни тасдиқламади.
XS
SM
MD
LG