Линклар

Бағдод шимолидаги Байжи шаҳрида рўй берган икки портлашда 20 киши ҳалок бўлди, 30га яқин фуқаро тан жароҳати олди.


Хабарларга кўра, биринчи портлашда Байжи шаҳри полицияси раҳбари жароҳатланган. Иккинчи портлаш эса АҚШ қўшинлари билан биргаликда “Ал-Қоида” жангариларига қарши курашаётган маҳаллий қабила етакчиси хонадони ёнида рўй берган.

“Ал-Қоида” жангарилари рамазон ойи давомида Ироқда қўпорувчилик ҳаракатларини амалга оширишга ваъда берган эди.

Шунингдек, Бағдод марказида амалга оширилган иккита қўпорувчилик ҳаракати оқибатида 12 киши ҳалок бўлди, 60 киши жароҳатланди.
XS
SM
MD
LG