Линклар

Ироқ ҳукумати АҚШнинг “Blackwater” хусусий компаниясидан 136 миллион доллар товон пули тўлашни талаб қилмоқда.


Ўтган ойда Бағдодда мазкур компания ходимлари иштирокида рўй берган отишмада тинч аҳоли вакилларидан 17 киши ҳалок бўлган эди. Ироқ ҳукумати компания вакилларини оддий фуқароларни атайлаб ўлдирганликда айблаб келмоқда.

Шунингдек, айрим ахборот агентликларининг ёзишича, Бағдод расмийлари “Blackwater” компаниясининг олти ой ичида Ироқдан олиб чиқарилишини талаб қилишни ҳам режалаштирмоқда.
XS
SM
MD
LG