Линклар

ЕИ ташқи сиёсати мутасаддиси Ҳавьер Солана Марказий Осиё бўйлаб қилган сафаридан мамнун эканини билдирди.


Остонада Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев билан учрашган Ҳ.Солананинг айтишича, Марказий Осиё яқин келажакда жаҳон миқёсида муҳим рол ўйнай бошлайди, шу боис, ЕИ ҳам минтақа давлатлари билан сиёсий, иқтисодий ва энергетик алоқаларни мустаҳкамлашга уринмоқда.

Сешанба куни Ҳ.Солана Ашхободда Туркманистон президенти Қурбонқули Бердимуҳаммедов билан Каспий денгизи тубидан ўтувчи газ қувури қуриш имкониятларини муҳокама қилган эди.

Х.Солана яқин келажакда Марказий Осиёнинг барча давлатлари бўйлаб яна сафар қилишини билдирди.
XS
SM
MD
LG