Линклар

Ироқ ҳукумати Бағдодда икки аёлнинг хусусий хавфсизлик ширкати ходимлари томонидан ўлдирилишини кескин қоралади.


Ҳукумат бу воқеа юзасидан тергов бошланганини билдирган бир пайтда қароргоҳи Дубайда жойлашган “Unity Resources Group” хусусий ширкати ўз ходимлари аёллар кетаётган машинага қарата ўт очгани учун узр сўради.

Бу воқеадан бир неча соат аввал Ироқ ҳукумати Бағдодда тинч аҳолидан 17 кишини отиб ўлдиргани учун АҚШнинг “Blackwater” хусусий ширкатидан 136 миллион АҚШ доллари миқдорида товон пули тўлашни талаб қилган эди.
XS
SM
MD
LG