Линклар

Россия президенти Владимир Путин Эроннинг ядровий қурол яратишга ҳаракат қилаётганини исботловчи далиллар йўқлигини билдирди.


Кремлда Франция президенти Николя Саркози билан музокара ўтказганидан сўнг шундай баёнот берган В.Путин: “Бундан хулосамиз шуки, Эронда ядровий қуролга эга бўлиш режаси йўқ. Бироқ биз ҳамкорларимизнинг Эрон ядровий дастури шаффоф бўлиши шарт, деган фикрига қўшиламиз”, - деди.

Франция раҳбари эса В.Путин билан ўтказилган музокара дўстона руҳда бўлганини билдирди.

Шунингдек, Франция президенти россиялик бир гуруҳ ҳуқуқ ҳимоячилари билан учрашди.
XS
SM
MD
LG