Линклар

АҚШнинг Бағдоддаги ҳарбий базасига уюштирилган ракета ҳужумидан икки аскар ҳалок бўлди, қирққа яқини жароҳатланди.


Мазкур базада АҚШ қўшинларидан ташқари бошқа давлатлар ҳарбийлари ҳам жойлаштирилгани айтилмоқда. Айни пайтда АҚШ қўмондонлиги ҳалок бўлган аскарлар тўғрисидаги маълумотни ошкор қилмади.

Ироқнинг Киркук шаҳрида амалга оширилган қўпорувчилик ҳаракатида эса етти киши ҳалок бўлди, элликка яқин фуқаро жароҳатланди.

Хабарларга кўра, ёнилғи қуйиш шахобчаси ёнида рўй берган мазкур портлашда Киркук шаҳри полициясининг юқори лавозимли ходими жароҳатланган.
XS
SM
MD
LG