Линклар

logo-print

Тожикистонда бензин ўрнини босадиган муқобил ёнилғи турини сотиш йўлга қўйилди.


Душанбе шаҳрида автомобиллар учун бензин ўрнида ишлатиладиган биоэтанол сотадиган бешта ёнилғи қуйиш шахобчаси ишлай бошлади.

Энергетика ва саноат вазирлигининг маълум қилишича, ҳозир биоэтанол Аи-98 бензинига қараганда 20 дирам қиммат, яъни бир литри уч сомонийдан сотилмоқда. Бу тахминан 87 АҚШ центига тенг. Биоэтанол Тожикистон шимолидаги “Фон-дарё” заводида маккажўхоридан бир кеча-кундузда 20 тоннадан ишлаб чиқарилмоқда.
XS
SM
MD
LG