Линклар

Туркия бош вазири турк аскарлари Ироққа бостириб киргудек бўлса, бу иш нима учун қилинганини тушунтириб бера олишини билдирди.


Туркия ҳукумати Ироқ шимолига бостириб кириб, у ердаги курд айирмачилари базасини йўқотишга таҳдид қилиб келмоқда.

Бош вазир Ражаб Тоййиб Эрдўғоннинг билдиришича, мазкур масалада расмий Анқара Ироқ ва АҚШ ҳукумати билан ҳамкорлик қилишга уринган, бироқ курд жангариларига қарши ҳануз ҳеч қандай чора кўрилмаган.

Туркия бош вазири сўнгги икки ҳафта мобайнида курд жангарилари 30га яқин фуқарони ўлдирганини маълум қилди.
XS
SM
MD
LG