Линклар

Ироқнинг Туз-Хурмато шаҳрида болалар ўйин майдончасида рўй берган портлашда икки киши ҳалок бўлди, 13 бола жароҳатланди.


Полициянинг билдиришича, худкуш бомбани ширинликлар қутисига жойлаб, ҳайитни нишонлаётган болаларга яқинлашган ва портловчи мосламани ишга туширган. Портлашда бир болакай ва унинг отаси ҳалок бўлган.

Бироз аввал АҚШнинг Ироқдаги қўшинлари қўмондонлиги мамлакат шимолида ҳаво ҳужумида 19 жангари ҳамда тинч аҳоли вакилларидан 15 киши, жумладан, аёллар ва болалар ҳалок бўлганини маълум қилган эди.

АҚШ армияси матбуот вакили майор Брэд Лэйтон ҳужумда тинч аҳоли ҳалок бўлганидан афсус билдирди. Америка ҳарбийлари жангарилар атайин аёллар ва болалардан қалқон сифатида фойдаланиб, улар ҳаётини хавф остига қўйганини таъкидлади.
XS
SM
MD
LG