Линклар

Греция пойтахтидаги қадимий Акропол меъморий обидалар мажмуасидан ҳайкалларни махсус музейга кўчириш бошланди.


Музей шундоққина Акрополнинг ёнида, тепаликлардан 400 метр қуйида жойлашган. Кўтарма кран ёрдамида биринчи экспонат — Парфеноннинг икки тоннадан оғирроқ бўлган ҳайкали кўчирилди. Шу тариқа яқин 6 ҳафта ичида тарихий обидадаги юзлаб ҳайкалларни кўчириш режалаштирилган.

Бу ишларнинг ҳаммаси мамлакат ҳукумати учун 2 миллион доллардан ошиқроққа тушади. Обидаларнинг ўзи эса 567 миллион долларга суғурта қилинган.
XS
SM
MD
LG