Линклар

Расмий хабарларга кўра, Днепропетровскдаги кўп қаватли уйда газ тармоғи портлаши оқибатида 9 киши ҳалок бўлган.


Аммо мустақил манбалар ўлганлар сони 13 киши экани, 20 одам бедарак йўқолганини билдирмоқда. Турли даражада тан жароҳати олган 16 киши эса шифохоналарга жойлаштирилган.

Шанба кунги портлаш оқибатида 10 қаватли бино деярли тўла вайрон бўлди. Фалокат жойида қидирув-қутқарув ишлари давом этмоқда. Бошпанасиз қолганлар сони 400 нафардан ортиқ. Ҳозирча мамлакат ҳукумати уларга алоҳида хонадон ажратилиши ва маблағ берилишини ваъда қилмоқда.
XS
SM
MD
LG