Линклар

logo-print

Афғонистонда мотоцикл минган худкуш бозор яқинида ўзини портлатгани оқибатида 9 киши қурбон бўлди, 30га яқин одам жароҳатланди.


Мамлакатдаги НАТО халқаро кучлари тарқатган баёнотда айтилишича, Қандаҳорнинг Покистон билан чегарадош шимолий ҳудудида рўй берган яна бир портлашда икки полициячи ва маҳаллий аҳолининг 7 вакили ўлдирилган.

Шунингдек, афғон полицияси шанба куни жангарилар ҳужуми оқибатида 7 киши ўлдирилганини хабар қилган эди.
XS
SM
MD
LG