Линклар

Косовонинг келгуси мақоми борасидаги музокаралар ҳал қилувчи босқичга кирмоқда.


ЕИнинг “Косово учлиги”даги вакили Вольфганг Ишингер Брюсселда Сербия ва албан етакчилари ўртасида бошланаётган янги учрашув олдидан шундай баёнот берди. Бу музокаралар ЕИ, Россия ва АҚШ ҳукуматлари воситачилигида амалга оширилмоқда.

Ҳозирча томонларнинг ҳеч бири муросага бориш ниятини билдиргани йўқ. Косово албанлари ҳануз Сербиядан мустақиллик талаб қилмоқда. Расмий Белград эса Косовога фақат ваколатлари кенгайтирилган мухторият мақомини бериш ниятида қаттиқ турибди.
XS
SM
MD
LG