Линклар

Туркия қўшинлари Ироқ шимолидаги қишлоқлардан бирини ўққа тутгани хабар қилинмоқда.


Ҳозирча қурбонлар ҳақида маълумотлар йўқ. Воқеа гувоҳларининг “Рейтер” агентлигига маълум қилишича, бир неча снаряд Ироқнинг Туркия билан чегарасидан 5 километр олисликдаги қишлоққа келиб тушган.

Ҳозир Анқара Ироқ шимолида ҳарбий амалиёт ўтказиш имкониятини кўриб чиқмоқда. Бу ҳудудни Туркия ҳарбийларига ҳужум уюштираётган курд исёнчилари макон тутгани айтилади.

АҚШ, Европа Иттифоқи ва Россия ҳукумати Туркия раҳбариятини Ироқ ҳудудига бостириб киришдан тийилишга чақириб келмоқда.
XS
SM
MD
LG