Линклар

Афғонистондаги зўравонликларда турли даражада тан жароҳати олган 60га яқин бола яқин кунларда Германияга йўл олади.


Хабарларга кўра, бу болаларга Германия шифохоналарида тиббий ёрдам кўрсатилади. Ҳозир Германияда даволанган афғонистонлик 20га яқин бола эса ўз ватанига қайтиб кетади.

2002 йилдан буён Германия шифохоналарида афғонистонлик 300дан ортиқ болага жарроҳлик амалиёти ва тиббий ёрдам кўрсатилган.
XS
SM
MD
LG