Линклар

Ал-Маликий фавқулодда мажлис ўтказди


Ироқ бош вазири Нурий ал-Маликий Туркиянинг мамлакат шимолида курд айирмачиларига қарши ҳарбий амалиёт ўтказиш таҳдидини муҳокама этиш мақсадида фавқулодда мажлис ўтказди.

Хабарларга кўра, мажлисда Ироқ-Туркия чегарасидаги вазиятни муҳокама этиш мақсадида ироқлик бир гуруҳ экспертларни Анқарага юборишга қарор қилинган.

Айни пайтда Ироқ вице-президенти Ториқ Ҳошимий Анқарада Туркия расмийлари билан музокаралар ўтказмоқда. Расмий Бағдод Туркияни куч ишлатмасликка ундаётир.

Россия Давлат думаси ҳам Туркияни Ироққа бостириб кирмасликка чақирди. Россия депутатлари Туркия ҳарбийларининг ҳаракати минтақадаги шундай ҳам нотинч вазиятни янада кескинлаштиришидан хавотир билдирди.
XS
SM
MD
LG