Линклар

Россия Эроннинг ядровий дастурини қўллаб-қувватлайди


Теҳронда Эрон президенти Маҳмуд Аҳмадийнажот билан учрашган Россия раҳбари Владимир Путин Эроннинг ядровий дастури ва Бушаҳр ядровий иншооти атрофидаги вазиятни муҳокама этди.

Мазкур учрашувдан аввал В.Путин Россия Эроннинг тинчлик мақсадларига қаратилган ядровий дастурини қўллаб-қувватлашини билдирди ва расмий Теҳрон ядровий қуролни тарқатмаслик тўғрисидаги шартномага содиқ қолиши зарурлигини таъкидлади.
XS
SM
MD
LG