Линклар

Теҳронда қўшма декларация имзоланди


Каспийбўйи давлатлари раҳбарларининг Теҳронда бўлиб ўтган саммити якунида иштирокчилар қўшма декларация имзолади.

Эрон президенти Маҳмуд Аҳмадийнажот Теҳрондаги учрашув натижалари катта мувафаққият, деб қабул қилиниши ва Каспийбўйи давлатлари ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик тарихидаги янги бурилиш эканини таъкидлади.

Бироқ маълум бўлишича, саммит иштирокчилари Каспий денгизи мақоми борасида келишувга эриша олмаган ва бу масала муҳокамаси давлат раҳбарларининг кейинги учрашувига қолдирилган.

М.Аҳмадийнажот саммит иштирокчилари кейинги йил октябрда Озарбойжон пойтахтида учрашишга келишиб олганини маълум қилди.
XS
SM
MD
LG