Линклар

Юшченко Тимошенкони қўллаб-қувватлайди


Украина президенти Виктор Юшченко мамлакат бош вазири лавозимига “зарғалдоқ коалиция” томонидан кўрсатилган Юлия Тимошенко номзодини қўллаб-қувватлашини маълум қилди.

“Парламент сессияси иш бошлагандан сўнг ундаги кўпчилик коалиция тузишига умид қиламан. Украина конституциясига мувофиқ, коалиция таклифларидан келиб чиққан ҳолда бош вазир ва ҳукуматдаги бошқа лавозимларга номзодларни парламентга тақдим этишим мумкин”, - деди Украина раҳбари.

Украинада 30 сентябрда ўтказилган парламент сайлови натижаларига кўра, Юлия Тимошенко блоки ва Виктор Юшченко етакчилигидаги “Бизнинг Украина” партияси биргаликда энг кўп овоз тўплашга муваффақ бўлган эди.
XS
SM
MD
LG