Линклар

Турк аскарлари Ироққа киришга рухсат олди


Туркия парламенти мамлакат армиясининг Ироқ шимолида курд айирмачиларига қарши ҳарбий амалиёт ўтказишига рухсат берди.

АҚШ президенти Жорж Буш эса Туркияни Ироқ ҳудудида бостириб кирмасликка чақирди.

“Туркия аллақачон Ироқ ҳудудига ўз ҳарбийларини жойлаштириб бўлган ва у ерга қўшимча куч юбориш унинг манфаатларига хизмат қилмайди, деб ҳисоблаймиз”, - деди Жорж Буш.

Бундан аввалроқ Ироқ президенти Жалол Талабоний Туркия парламенти турк қўшинларининг Ироқ ҳудудига бостириб киришига рухсат бермаслигига умид билдирган эди.

Шунингдек, Анқарада Туркия расмийлари билан музокаралар ўтказган Ироқ вице-президенти Ториқ Ҳошимий мамлакат шимолидаги курд айирмачиларини жиловлаш учун Туркия ҳукуматидан вақт беришни сўраган.
XS
SM
MD
LG