Линклар

“Фронт лайн” Мўътабар Тожибоева соғлиғидан хавотирда


Қароргоҳи Дублинда жойлашган “Фронт лайн” инсон ҳуқуқлари ташкилоти ҳозир қамоқ жазосини ўтаётган ўзбекистонлик ҳуқуқ ҳимоячиси Мўътабар Тожибоева соғлиғи борасида ташвиш билдирди.

Маълум бўлишича, ташкилот раҳбари Мэри Лолор бу борада Ўзбекистон адлия вазири Бўритош Мустафоевга мактуб йўллаган.

М.Тожибоева бир қанча иқтисодий жиноятларда айбланиб, Тошкент вилояти суди қарори билан 2006 йил мартда 8 йилга озодликдан маҳрум этилган эди.
XS
SM
MD
LG