Линклар

Ҳуқуқ ҳимоячилари ЎзЛДП ва МСКни судга бермоқчи

  • Абдулла Искандар

Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари альянси амалдаги давлат раҳбарини учинчи муддатга президентликка номзод қилиб кўрсатгани учун Ўзбекистон либерал демократик партияси ва Марказий сайлов комиссиясини судга бермоқчи.

Ўзбекистон конституцияси бир шахснинг икки мартадан ортиқ президент этиб сайланишини тақиқлайди. Шунинг учун альянс аъзоси, инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси Абдулло Тожибой ўғли ЎзЛДПнинг бўлажак сайловда президент Ислом Каримов номзодини илгари суришга оид қарори ва МСКнинг бу партиянинг сайловда иштирок этишига рухсат берганини қонунга зид билмоқда.

И.Каримов Ўзбекистонни 18 йилдан бери идора қилиб келади. Унинг президентлик ваколатлари бир неча бор узайтирилган. 2002 йилги референдумда президент ваколати 7 йиллик қилиб белгиланганда бу муддатнинг Ислом Каримовга алоқаси йўқлиги расмийлар томонидан эътироф этилган эди. Шунга қарамай, референдумдан олдинги президент сайловида 5 йиллик муддатга сайланган И.Каримов ўша вақтдан бери ўтган 7 йилдан ошиқроқ вақтдан буён давлатни бошқаришда давом этяпти.

Шу сабабли И.Каримовнинг номзоди яна сайловга қўйилса, Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари альянси ЎзЛДП ва МСКни судга бериб, норозилик тадбирлари ўтказиш ҳақида баёнот тарқатди.
XS
SM
MD
LG