Линклар

Бҳутто ватанига қайтади


Покистоннинг муҳожиратдаги собиқ бош вазири Беназир Бҳутто Дубайда ўтказилган матбуот анжуманида 18 октябрь куни ўз ватанига қайтишини маълум қилди.

“11 йилдан сўнг ватанимга қайтишим Покистон халқига қайсидир маънода мавжуд диктаторликдан демократияга, зўравонликлардан тинчликка қайтишни англатади”, - деди Беназир Бҳутто.

Беназир Бҳутто мухолифатдаги йирик Покистон халқ партиясига етакчилик қилади. Мазкур партиянинг январь ойига белгиланган сайловда ғалаба қозониши тахмин қилинмоқда.
XS
SM
MD
LG