Линклар

Ироқ курдлари туркларни музокарага чақирди


Ироқнинг Курдистон мухторияти ҳукумати расмий Анқарани тўғридан-тўғри музокаралар ўтказишга чақирди.

Курдистон расмийларининг айтишича, минтақадаги янги ҳарбий можаро нафақат Ироқ ёки Туркияга, балки бутун Яқин Шарққа ҳам таъсир этади.

Куни-кеча Туркия парламенти мамлакат ҳарбийларига истаган пайтда Ироқ шимолидаги курд айирмачиларига қарши ҳарбий амалиёт ўтказишга рухсат берган эди.

Курдистоннинг Даҳук шаҳрида маҳаллий аҳоли Туркиянинг қарорига қарши норозилик намойиши ўтказди. Унда беш мингга яқин фуқаро иштирок этган.
XS
SM
MD
LG