Линклар

Хитой Далай-ламанинг олтин медалидан норози


Хитой ҳукумати буддавийлар раҳнамоси Далай-ламага АҚШ Конгресси олтин медали берилиши юзасидан расмий Вашингтонга кескин норозилик билдирди.

АҚШнинг Пекиндаги элчисига топширилган нотада Далай-ламанинг АҚШ Конгрессида қабул қилиниши Хитой ички ишларига қўпол равишда аралашиш, дея эътироф этилган. Расмий Пекин бу воқеа Хитой-АҚШ алоқаларга зарар етказганини таъкидлади.

Хитой ҳукумати 50 йилдан буён қувғинда яшаётган Далай-ламани Тибет айирмачиларининг етакчиси ҳисоблайди.
XS
SM
MD
LG