Линклар

logo-print

Микрофон олдида Владимир Путин


Россия президенти Владимир Путин миллий телеканаллар ҳамда радио орқали оддий россияликлар саволларига жонли эфирда жавоб қайтарди.

Уч соатдан ортиқ давом этган мулоқот чоғида президент Россиянинг ички ҳамда ташқи сиёсатидан тортиб, жаҳон миқёсидаги муаммолар ҳақида сўзлади.

“Собиқ совет республикалари билан ҳамкорлик қилиш Россия ташқи сиёсатининг бош устивор йўналишидир. Иқтисодиётнинг турли соҳаларидаги савдо-сотиқ ва ҳамкорлик кўлами шунчалик кенгки, агар бу йўналишлардаги бирорта соҳага путур етказилса, катта саноатларнинг тўхтаб қолишига сабаб бўлади”, - деди Россия раҳбари.

Россиянинг мудофаа тизими тўғрисида берилган саволга тўхталган В.Путин ҳукумат яқин келажакда мамлакат ҳарбий салоҳиятини янада оширишга қаратилган режа устида ишлаётганини маълум қилди.

Шунингдек, 2 миллиондан ортиқ савол олинган мулоқот чоғида В.Путин мамлакатдаги ислоҳотлардан мамнун экани ва ҳукумат аҳоли турмуш тарзини янада яхшилашда бор имкониятни ишга солишини билдирди.
XS
SM
MD
LG