Линклар

logo-print

Жорж Буш Эрон ядровий қуролга эга бўлишидан хавфсирайди


АҚШ президенти Жорж Буш Эроннинг ядровий қуролга эга бўлиши жаҳон ҳамжамиятига катта таҳдид эканини таъкидлади.

“Эроннинг ядровий қуролга эга бўлиши ер юзидаги тинчликка таҳдиддир. Эрон раҳбари ўз чиқишида Исроилни йўқ қилишни истаётганини билдирган эди. Шу боис, агар сиз учинчи жаҳон уруши бошланишини истамасангиз, Эроннинг ядровий қуролга эга бўлиш уринишларига тўсқинлик қилишингиз даркор”, - деди Жорж Буш.

Шунингдек, Жорж Буш Владимир Путиннинг яқинда Теҳронда Эрон ядровий дастури юзасидан ўтказган музокаралари борасида Россия раҳбари билан фикр алмашишга умид қилаётганини билдирди.

Россия раҳбари Эронга сафари чоғида расмий Теҳроннинг ядровий қурол яратиш ҳаракатларини исботловчи далиллар учратмаганини маълум қилганди.
XS
SM
MD
LG