Линклар

Карачи Беназир Бҳуттони кутиб олди


Покистоннинг собиқ бош вазири Беназир Бҳутто саккиз йиллик муҳожиратдан сўнг ўз ватанига қайтди.

Уни кутиб олиш учун Карачи шаҳри кўчаларига 200 мингга яқин тарафдорлари чиқди. Шу сабабли шаҳарда хавфсизлик чоралари кучайтирилиб, бу ишга хавфсизлик идораларининг 20 мингга яқин ходими сафарбар қилинди.

Ўз тарафдорлари олдидаги чиқишида собиқ бош вазир Покистонга қайтишдан аввал мамлакат президенти Парвез Мушарраф билан ўтказилган музокараларда ҳокимиятни бўлиб олиш борасида ҳеч қандай келишувга эришмаганини маълум қилди.

“Генерал Мушарраф билан биз мамлакатни демократия, миллий бирдамлик сари етаклаш йўллари ва шу пайтгача амалга оширилган ислоҳотлар ва бизни кутаётган масалалар борасида гаплашганмиз”, - деди Беназир Бҳутто.

Беназир Бҳутто 1999 йилда коррупцияда айблангандан сўнг Покистонни тарк этган эди. Бироқ Покистон ҳукумати ўтган ойда унга қўйилган барча айбловларни бекор қилган ва ватанига қайтишига рухсат берганди.
XS
SM
MD
LG