Линклар

logo-print

Камбожада ўзбекистонлик учувчилар жароҳатланди


Камбожанинг “Imtrec Aviation Co. Ltd” ширкатига тегишли Ан-12 русумли юк самолёти Сингапурга парвоз қилаётган пайтда шолипояга қулаши оқибатида ўзбекистонлик экипаж аъзоларидан икки киши жароҳатланди.

Ширкат матбуот котибининг билдиришича, экипаж аъзоларининг барчаси Ўзбекистон фуқаролари бўлган ва улардан икки нафари шифохонага ётқизилган.

Камбожа расмийлари самолётнинг қора қутилари топилгани ва улар ҳалокат сабабларини ўрганиш мақсадида Москвага юборилишини маълум қилди.
XS
SM
MD
LG