Линклар

ЕИнинг бошқарув органлари ислоҳ қилинади


Лиссабон саммитида ЕИнинг бошқарув органларини ислоҳ этиш режаси қабул қилинди. ЕИга раислик қилаётган Португалия бош вазири Хосе Сократес бу борадаги битим 13 декабрь куни Лиссабонда имзоланишини билдирди.

Кузатувчилар фикрича, мазкур битим ЕИ конституцияси атрофидаги икки йиллик бўҳронни бартараф этишга имкон беради. Янги битимда ЕИга раислик қилиш муддатини узайтириш ва ЕИнинг ташқи алоқалар бўйича мутасаддисига кўпроқ ваколатлар бериш ҳам назарда тутилган.

Битим ЕИга аъзо 27 давлатнинг барчаси томонидан қабул қилинган тақдирда 2009 йилда кучга киради.
XS
SM
MD
LG