Линклар

Афғонистонга қўшимча қурол ва аскар керак


Вашингтонга сафар қилган Афғонистон мудофаа вазири Абдул Раҳим Вардақ “Толибон” жангарилари билан курашиш учун ўз мамлакатига қўшимча ҳарбий ва қурол-аслаҳа кераклигини таъкидлади.

У Афғонистонда худкушлар томонидан амалга оширилаётган ҳужумлар кўлами кейинги йиллар давомида 50 фоиз кўпайганини маълум қилди.

АҚШ қўшинлари генерали Роберт Коне эса Афғонистон қуролли кучлари ҳарбий тайёргарлигини ошириш учун хорижий мутахассислар гуруҳи сонини кўпайтириш кераклиги билдирди. Ҳозир Афғонистонда 20дан ортиқ шундай гуруҳ фаолият юритмоқда.
XS
SM
MD
LG